Ассалом Наврўз: Тошкент баҳор байрамини қандай кутиб олди

Наврўз байрами куни Тошкентнинг бир неча боғ ва сайлгоҳларида бўлиб ўтди. Байрам тантаналарига президентнинг шахсан ўзи ташриф буюрди.
Sputnik

Тошкентнинг барча туман марказларида байрам тантаналари бўлиб ўтаётган бўлсада, Наврўз тантаналарини ўтказиш учун белгиланган марказий майдон — “Ўзэкспомарказ” ҳудуди бўлди.

Меҳмонларни эстрада юлдузлари, рақс ансамбллари ҳамда акробат-артистлар кутиб олишди.

Байрам тадбирига Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдуллар Арипов ташриф буюрди. Тадбирдан сўнг Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди.

Ушбу тадбирнинг энг ёрқин лаҳзаларини видеолавҳамизда томоша қилинг.