ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Тинчлик, эзгулик байрами — Наврўз кунида Қобулда содир этилган теракт оқибатида 26 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новостига Афғонистон ИИВ вакили ёрдамчиси Нусра Раҳимий хабар қилган.
Хабарга кўра, яна 18 киши жароҳат олган.
Портлаш чоршанба куни Қобул университети ёнида, баҳор ва шарқона Янги йил — Наврўз айёми тантаналарини нишонлаш вақтида содир этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи қурилма — шоҳид-террорчи томонидан ишга туширилган.