Бу йил ўзгача: Ўзбекистон Наврўзни нишонламоқда

Sputnik

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев куннинг биринчи ярмида Наврўз айёмини Тошкент шаҳрида — "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар марказида дипломатик корпус вакиллари, хорижий дўстлар ва ҳамкорлар билан қарши олди.

Атрофи ва ҳудуди баҳор либоси — лола гулларга кўмилган "Ўзэкспомарказ"да хорижий меҳмонларга ва барча иштирокчиларга режиссёр Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган концерт дастури тақдим этилди.

Ассалом Наврўз: Тошкент баҳор байрамини қандай кутиб олди

Бутун республикадан тўпланган бадиий жамоалар ўз дастурлари билан томошабинларни хушнуд этдилар.

Халқ артистлари: Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Насиба Абдуллаева, Гулсанам Мамазоитова ва бошқа санъаткорларнинг "Наврўз", баҳор, Ватанга аталга куй-қўшиқлари янграб ўтди.

Миллий рақслардан тортиб "Калинка"гача ижро этилди.

Бу йил Ўзбекистон Наврўз айёмини беш кун давомида нишонлайди. Байрам олдидан республиканинг барча ҳудудларида умумхалқ ҳашари ўтказилиб, унда 20 миллионга яқин фуқаролари иштирок этдилар. Икки кун ичида ҳашар иштирокчилари 22 миллион дарахт кўчатлари, 14 миллион гул кўчатларини экдилар ва 45 минг гектардан зиёд ҳудудни, 8 минг қабристонни ободонлаштирдилар, 27 минг километр ариқлар мана шу ҳашар ёрдамида тозаланди.

1 / 16
Тошкентда Наврўз куни қуёш чарақлади.
2 / 16
Шавкат Мирзиёев Наврўз айёмида.
3 / 16
Тошкентда Наврўз куни қуёш чарақлади.
4 / 16
Миллий рақслардан тортиб "Калинка"гача ижро этилди.
5 / 16
Атрофи ва ҳудуди баҳор либоси — лола гулларга кўмилган "Ўзэкспомарказ"да хорижий меҳмонларга ва барча иштирокчиларга режиссёр Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган концерт дастури тақдим этилди.
6 / 16
Баҳорий гуллар ва миллий қўғирчоқлар билан безатилган саҳнавий кўринишлар, дорбозлар чиқиши, карнай-сурнай садолари, мафтункор раққосалар ва моҳир раққослар ижроси меҳмонлар кўнглини тоғдек кўтарган бўлса, вақти-вақти билан саҳна устидан ёғдирилган "кумуш ёмғир" дастурга сеҳр бағишлади.
7 / 16

8 / 16

9 / 16
Ўзбекистон президенти хорижий ҳамкорлар ва дипломатик корпуслар вакиллари билан қўл бериб, кўришиб чиқмоқда. Тошкент, 2018 йил, 21 март
10 / 16
Дарбозлар чиқиши. Тошкент, Наврўз, 2018 йил 21 март
11 / 16
Миллий рақс, Наврўз, 2018 йил 21 март
12 / 16
Тошкентдаги Наврўз айёми. Халқ артисти Фаррух Зокиров куйламоқда.
13 / 16
Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Наврўз айёмида.
14 / 16
Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Наврўз айёмида
15 / 16
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги консуллик ваколатхонасида 2018 йил 14 март куни мамлакатнинг туризм салоҳиятига бағишланган тадбирдан сўнг Наврўз дастурхони ёзилди.
16 / 16
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги консуллик ваколатхонасида 2018 йил 14 март куни мамлакатнинг туризм салоҳиятига бағишланган тадбирдан сўнг Наврўз дастурхони ёзилди.