Трамп Путинни табрикламоқчи эмас

Айни дамда Россия президентини кўплаб мамлакатлар раҳбарлари ғалаба билан табриклашди. Табриклаганларнинг тўлиқ рўйхати Кремль расмий саҳифасида эълон қилинган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik. Трамп Путинни табрикламоқчи эмас, деб хабар қилмоқда Оқ уй вакилига яқин бўлган журналистлар, РИА Новости хабарига асосан.

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путинни сайловда эришган ғалабаси билан табрикламоқчи эмас. Бу ҳақида журналистларга АҚШ раҳбари ёрдамчиси Хоган Гидли хабар қилди.

Путинга биринчи бўлиб табрик йўллаган етакчилар

“У Путин эришган ғалабадан хабардор, лекин Трамп ва Путин орасида телефон суҳбати ўтказиш режалаштирилмаган”, — дейилган хабарда.

Шунингдек, Гидли Оқ уй Путиннинг ғалабасидан “ҳайрон қолмаганини” ва АҚШ ҳукумати Россия билан муносабатларини давом эттиришини, лекин бирор жойда Москва Вашингтон манфаатларига хавф солса, уни “тўлашга мажбур қилишини” хабар берган.

“Биз ўзимиз манфаатдор бўлган ҳолларда, бирга ишлашимиз мумкин бўлган соҳаларни қидирамиз”, — деди Гидли журналистларга.

Sputnik радиоси эфирида Иқтисодиёт олий мактаби сиёсатчиси Андрей Суздальцев Американинг ушбу ҳатти-ҳаракатига баҳо берди.

“Бу бироз ўзгача дунёқараш. Улар Ғарбий дунё сўзига барча қулоқ тутишига ишонади. Уларнинг фикрича, сайловдан тўрт кун олдин Россия собиқ шпионни заҳарлашда айбдор деб эълон қилинса, Россия халқи қўрққанидан Владимир Путинга “ноль” овоз бериши керак эди. Аслида эса, бу аҳолини янада кўпроқ сафарбар қилди”, — деди эксперт.

Айни дамда Россия президенти Владимир Путинни кўплаб мамлакатлар раҳбарлари ғалаба билан табриклашди. Табриклаганларнинг тўлиқ рўйхати Кремль расмий саҳифасида эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти сайлови 18 март куни бўлиб ўтди. Унда иштирок этган сайловчилар сони 67,47 %ни ташкил қилди. Бу президент сайловларида эришилган энг катта кўрсатгич бўлди. Хусусан, 2012 йилдаги президент сайловида — 63,3 % сайловчи иштирок этган эди.