Американинг Мэриленд штатида мактабда отишма юз берди

ОАВларда берилган маълумотларга кўра, "кўплаб қурбонлар" бор
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Американинг Мэриленд штатида мактабда отишма юз берди, деб хабар қилди маҳаллий NBC телеканали маълумоти асосида РИА Новости.

ОАВларда берилган маълумотларга кўра, "кўплаб қурбонлар" бор.

"Салом, Twitter. Мен ҳозир Грейт-Миллс мактабидаман. Мактабдан чиқиш блокланганлиги тахмини бор, кимдир, балки, ўлган ҳам. Илтимос, биз учун дуо қилинг", — деб ёзган Twitter да ўқув муассасаси ўқувчи қизларидан бири.

​Сент-Мэри округи шерифи Twitterда "ҳодиса" Грейт-Миллс мактабида юз берганини тасдиқлаган ва ота-оналардан болаларни машғулотларга олиб бормасликни илтимос қилган. 

Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, мактабдаги отишма оқибатида камида уч киши шифохонага етқазилган.

"Уч киши касалхонага олиб келинганини аниқ айта оламиз", — деган NBC телеканали бошловчиси.