"Мени соғиндингизми?": Британия ТИВ биносида Путин тасвири намоён бўлди

Тасвирда "Miss me?" ("Мени соғиндингизми?")деган ёзув чиқиб туради. Бу сўзлар Британиянинг "Шерлок" сериалида детективнинг ёвуз душмани Жим Мориарти томонидан бир неча марта янграйди
Sputnik

Тасвирда "Miss me?" ("Мени соғиндингизми?") деган ёзув чиқиб туради. Бу сўзлар Британиянинг "Шерлок" сериалида детективнинг ёвуз душмани Жим Мориарти томонидан бир неча марта янграйди.

Видео муаллифлари ўз изоҳларида Ғарб "ҳамма нарсада руслар ва Путин" айбдорлигини таъкидлаб жуда оддий йўлдан кетганлигини қайд этишган.

"Руслар ўзларининг кучли етакчиларини севишади ва уни яна президент этиб сайлашди. Келинглар, рус халқининг танловини ҳурмат қилайлик", — дейилади роликка изоҳда.

Аввалроқ "Дунёвий тартиб-2018" фильми учун берган интервьюсида Владимир Путин Ғарб ОАВлари уни "дунёнинг энг ёвуз кишиси" деб аташларига "аллақачон кўникиб қолгани"ни айтганди.