Ўзбекистон ТИВ ва МДХМИ кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва МДХМИ ўртасида халқаро иқтисодиёт, ҳуқуқшунослик, синхрон таржима, журналистика йўналишларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича амалий қадамлар қўйилишига келишиб олинди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳидов Москвада Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МДХМИ) раҳбарияти билан учрашувда кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Дипломатия университети МГИМО билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

"Ўн тўққизинчи март куни Москвада ишчи ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳидов Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректори, Россия ФА академиги Анатолий Торкунов билан учрашди", — дейилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, томонлар олий ва юқори даражадаги Ўзбекистон-Россия мулоқотлари давомида эришилган келишувлар доирасида кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

"Музокаралар якунига кўра томонлар Ўзбекистон ТИВ ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва МДХМИ ўртасида биринчи навбатда халқаро иқтисодиёт, ҳуқуқшунослик, синхрон таржима, журналистика ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларда юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича амалий қадамлар қўйилишига келишиб олинди", — дейилади хабарда.