Наврўз кунлари транспорт ҳаракати чекланадиган кўчалар эълон қилинди

Байрам кунлари Тошкент шаҳрининг маркази, маданият ва истироҳат боғлари ва сайлгоҳлар яқинида жойлашган бир неча кўчаларда транспорт ҳаракати чекланиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 мар – Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар беришига кўра, 2018 йилнинг 20-22 март кунлари соат 06:00 дан 21:00гача қуйидаги кўчаларда  барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади, муассаса хабарига асосан.

  • Кўргазма кўчаси – КХАЙ кўчасидан Корхожи ота кўчасига қадар;
  • Сандиққўрғон 4-тор кўчаси – КХАЙ кўчасидан Корхожи ота кўчасигача;
  • Сандиққўрғон 3-тор кўчаси – КХАЙ кўчасидан Корхожи ота 1-тор кўчасигача;
  • А.Пўлат кўчаси – Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасигача;
  • Уста Ширин кўчаси – Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасигача;
  • Корхожи ота 1-тор кўчаси – Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасигача;
  • Корхожи ота кўчаси – Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасигача;
  • Лабзак кўчаси – Қодирий кўчасидан Зулфияхоним кўчасигача;
  • А.Қодирий кўчасидан Лабзак кўчасига тушиш йўли.

Шунингдек, 20-22март кунлари Наврўз байрам тадбирлари ўтказиладиган маданият ва истирохат боғларига туташ кўчаларда халқ сайли вақтида вазият тақозо этганда транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилиши мумкин.