ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Диана Еникеева билан боғлиқ ҳодиса юзасидан холисона суриштирув ишлари олиб борилади ва холисона ҳуқуқий баҳо берилади, деб ваъда берилган Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев томонидан Спутник нашрига йўлланган расмий жавобда.
"Самарқанд ҳокимлиги номидан ва шахсан ўз номимдан вилоятимизнинг Каттақўрғон туманида юз берган ЙТҲда Диана Еникееванинг фожиали вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилишимга рухсат этинг. Ҳар бир инсон ҳаёти биз учун қадрли ва юз берган ҳодиса йўлларда хавфсизликни кучайтириш лозимлигидан далолат беради. Марҳуманинг оиласига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатилади", — деб бошланади мактуб.
"Бахтсиз ҳодиса юзасидан оммавий ахборот воситаларида юз берган ҳодиса юзасидан эълон қилинган хабарлар ва турли изоҳлар, қолаверса бу ҳодисани вилоятимизга Давлат раҳбарининг ташрифи билан боғлаш бу нохолисликдир ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Шу муносабат билан барча масс медиаларни ушбу ҳодисани бир томонлама ёритишдан сақланишни ва холис бўлишга чақирамиз", дейилади хатда.
"Вилоят ҳокими раҳбари сифатида, ишонтириб айтаманки, ижтимоий соҳа ходимлари маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ҳудудларни ободонлаштириш ишларига жалб этилмаган ва бундан кейин ҳам жалб қилинмайди", — дейилади расмий изоҳда.