Украинада полиция Россия фуқароларини сайлов участкаларига киритмаяпти

Украинанинг турли шаҳарларида жойлашган Россия дипломатик ваколатхоналари полиция ходимлари томонидан ўраб олинган ва у ерга сайловчилар киритилмаяпти.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Украина полицияси Россия фуқароларининг сайлов участкаларига киришига тўсқинлик қилмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Порошенко Украина Конституциясида Қрим мақомини ўзгартиришни буюрди

Киевда полиция Россия элчихонасига кириш жойини темир панжара билан ўраб олган, унинг атрофида эса миллий гвардия жангчилари навбатчилик қилмоқда. Элчихонага фақат у ерда ишлайдиган дипломатлар киритилмоқда. Овоз бериш учун келган фуқаролар эса киритилмаяпти. Темир панжара олдига 100га яқин миллатчи ҳаракатлар тарафдорлари жамланишган. Улар ўз байроқларини кўтариб олишган ва баланд овозда қўшиқлар куйламоқда.

Львовдаги Россия консулхонаси атрофи ҳам темир панжара билан ўраб олинган. Миллий гвардия жангчилари навбатчилик қилмоқда. Улар консулхона биносига фақат у ерда ишлаётган дипломатларни киритмоқда. Бир неча ўнлаб миллатчи ҳаракатлар вакиллари консулхона атрофида чодир тикиб олишиб яшамоқда. Ҳозирча вазият тинч.

Одессада ҳам полиция Россия консулхонаси олдидаги ҳудуддан барчани қувиб чиқарган. Улар айтишига қараганда “102 рақамига ушбу кўча миналаштирилгани ҳақида хабар олинган”. Ушбу муносабат билан барча журналистлар ва консулхонага келган кишилар у ердан қувиб чиқарилган.

Харьковдаги консулхонада ҳам сайлов участкаси очилган, ҳозирча у ерда фақат консулхона ходимлари ва дипломатлар овоз беришган. Умумий вазият тинч.

Путин: Украина воқеалари вақтида АҚШ Россияни сурбетларча алдаган

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Украина миллатчи ҳаракатлари вакиллари Россия дипломатик ваколатхоналари ҳудудида ташкил қилинган сайлов участкасига келган ҳар бир россия фуқароси учун “шармандалик йўлаги” ташкил қилишни ваъда берган эди.

Жума куни эса Украина ИИВ Россия фуқароларини сайлов участкаларига киритмаслигини хабар қилди. Улар ўзларининг ушбу қарорини Россия (Украина ўзиники деб ҳисоблайдиган) Қрим ҳудудида ҳам президент сайлови ўтказаётгани билан изоҳлашмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг ушбу ҳатти-ҳаракатларини 1950 йилда имзоланган Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари конвенциясига зид эканлигин таъкиламоқда. Инсон ҳуқуқлари омбудсмени Москалькова ушбу вазият юзасидан БМТ Олий комиссари ва Европа Кенгашига мурожаат қилишини хабар қилди.