Тошкентдаги "Лукойл" ёнилғи қуйиш шахобчаси қачон ишга тушиши маълум бўлди

АЁҚШда EURO-5 стандартига мос, юқори сифатли дизель ёнилғиси, АИ-92 ва АИ-95 маркали бензин сотилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. “Лукойл” автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчасининг расмий очилиш маросими 20 март куни бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Podrobno.uz

"Лукойл" бутун Ўзбекистон бўйлаб ёнилғи қуйиш шохобчалари қуради

Компания вакили айтишига қараганда янги очиладиган “Лукойл” АЁҚШида EURO-5 стандартига мос  юқори сифатли дизель ёнилғиси, АИ-92 ва АИ-95 маркали бензин сотилади. Ёнилғи нархлари шахобча очилганидан кейин маълум бўлади.

Тошкентда Лукойл компаниясига тегишли АЁҚШ 2017 йилнинг январида қуриб битказилган, лекин ҳалигача ишга туширилмаган эди. Россиянинг "Лукойл" клмпанияси Ўзбекистон бозорига ўз ёнилғиси билан чиқмоқда. Яъни Россияда ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёнилғиси Ўзбекистонга импорт қилинади.

Россия компанияси дастлабки босқичда Тошкент Ҳалқа йўли атрофида АЁҚШлар тармоғини қуришни режалаштирган, кейинчалик эса шахобчалар бутун республика бўйлаб пайдо бўлади.