Ҳавода учадиган газли шарлардан эҳтиёт бўлинг - Тошкент ИИББ

Тошкент ИИББ ҳавода учадиган газли шарлар хавфи ҳақида огоҳлантирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Тошкент ИИББ матбуот хизмати ноқонуний сотилаётган газ аралашмаси билан тўлдирилган ҳаво шарларини харид қилмаслик ҳақида огоҳлантириш берди.

"Газ аралашмаси билан тўлдирилган ҳаво шарлари жуда хавфлидир. Ёнувчи газли шарларнинг чақнаши учун биргина чўғнинг ўзи етарлидир. Натижада, инсонлар жиддий тан жароҳати олиб, байрам фожеага айланиши мумкин. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси барчадан ҳушёрликни йўқотмасликни, ноқонуний сотилаётган газ аралашмаси билан тўлдирилган учувчи ҳаво шарларини харид қилмасликни сўради", — дейилган Тошкент ИИББ хабарида.