"Президентларимизга мингдан-минг раҳмат": ўзбеклар ва тожиклар чегара очилганидан қувончда

Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари чегаралар очилгани ва визалар бекор бўлгани учун Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмонга миннатдорчилик билдиришмоқда.
Sputnik

"Давлат чегараларни очиб, икки халқ ҳаётини осонлаштиришгани учун президентимиз Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик исҳор этамиз", — деб айтди Конибодом туманида истиқомат қилувчи Абдурахмон Турсунов.

"Биз қариндошлар билан 15 йил давомида бир-биримизни кўрмадик. Бизга йўл очиб берилгани учун катта раҳмат. Бу улкан қувонч", — деди конибодомлик Фарида Карабаева.