Тошкентнинг марказий кўчаларида 20 март куни ҳаракат чекланади

20 март куни соат 9дан 12га қадар "Наврўз" умумхалқ байрамига бағишланган "Ёшлар марафони" ўтказилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 мар – Sputnik. Тошкент шаҳрининг бир қатор кўчаларида 20 март куни "Ёшлар марафони" ўтказилиши муносабати билан ҳаракатланиш чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 20 март куни "Наврўз" умумхалқ байрамига бағишланган "Ёшлар марафони" ўтказилади.

Шу муносабат билан 20 март куни соат 9:00 дан 12:00га қадар Нукус кўчаси (Нукус, А.Қодирий, Абай, А.Навоий, Ш.Рашидов, Мустақиллик кўчалари)дан "Пахтакор" марказий стадионигача бўлган кўчалар (Глинка, Ойбек, А.Темур, Мустақиллик, Ш.Рашидов, Абай, Себзор, Навоий, Юсуф Хос Хожиб кўчалари)да ҳаракатланиш чекланади.