Ёқутистонда олтин ёмғири: самолёт жуда қимматбаҳо юкни йўқотиб қўйди

Юк самолёти қимматбаҳо юкни йўқотиб қўйди: маҳаллий ОАВлар маълумотларига кўра, самолёт юк люкидан 9 тоннага яқин олтин ёмбилар тушиб кетди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Якутск аэропортидан парвозни бошида самолёт юк люкидаги қопқоғини йўқотиб қўяди.

Мигрантлар ҳимоя остида: Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консулхонаси очилди

Транспорт прокуратураси самолёт билан содир бўлган бу воқеа жойига етиб боришди.

"Воқеа жойига Ёқутистон транспорт прокурорлари чиқиб кетишди", — деб хабар қилди РИА Новости Шарқий — Сибир транспорт прокуратураси вакилига таянган ҳолда.

Пайшанба куни айнан парвоз бошланганда кучли ҳаво оқими туфайли «Нимбус» авиакомпаниясига тегишли АН-12 юк самолётининг чап томон люкидаги қопқоқ отилиб, бортдаги олтинлар тўкилиб кетган. Экипаж самолётни ортга қайтаришга қарор қилади.

Люк қопқоғи отилганда "жуда қимматбаҳо юк" йўқотилган. Ҳозирда аэропорт полицияси барча атрофида бўлган одамлар, шу жумладан ҳайдовчиларни текширувдан ўтказмоқда.

Расмий ОАВларнинг маълумотларига кўра, "Нимбус" авиакомпаниясига қарашли бўлган Красноярск — "Купол" кони йўналишида парвозни амалга ошириши керак бўлган самолётга 9 тоннага яқин олтин ёмбилар ортилган.

Интернетда самолётдан йўлга номаълум металлдан ясалган қуймалар сочилиб ётган фото суратлар пайдо бўлмоқда.