АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

Ҳужжатга кўра, ҳужжатда 14 нафар жисмоний шахс ва бир компания киритилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Вашингтон Москвага қарши санкцияларни кенгайтирди. Тегишли ҳужжат мамлакат Молия вазирлиги расмий сайтида эълон қилинди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Путин АҚШ нима учун Россияга санкция киритаётгани сабабини айтди

Санкциялар рўйхатидан Вашингтон томонидан америка сайловларига аралашувда айбланган шахс ва компаниялар ўрин эгаллаган. Шу жумладан, Евгений Пригожин ҳам.

Ҳужжатга кўра, ҳужжатда 14 нафар жисмоний шахс ва бир компания киритилган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ҳам АҚШ Молия вазирлиги Россия билан боғлиқ санкциялар рўйхатини кенгайтирган эди.

Оқ Уй санкциялар кенгайтирилишини "киберҳужумларга жавоб" билан изоҳлаган.