Ўзбек палови Қувайтдаги миллий таомлар фестивалида ғолиб бўлди

Фестивалда 50дан ортиқ даъвогар иштирок этди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Қувайтда миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди, деб ёзади "Жаҳон" АА.

Ҳаммаси ўзбек паловидан бошланади ёки ўзбекларнинг бағрикенглиги ҳақида

Ўзбекистон элчихонаси делегацияси ушбу тадбирда ўз миллий стендини намойиш этди. Фестивал меҳмонлари бу ерда республикадаги оммабоп туристик йўналишлар, миллий либослар билан танишишди ҳамда ўзбек миллий таомларидан тотиб кўришди.

Фестивал якунида ҳакамлар ҳайъати ва қатнашчилар эътирофига кўра ўзбек палови биринчи ўринни қўлга киритди ва Ўзбекистон элчихонаси эсдалик совғалари билан тақдирланди.