Андижондаги "Савай ариқ"дан пичоқланган эркакнинг жасади топилди

Марҳум АТБ "Ҳамкорбанк" Қўрғонтепа туман филиали ишчиси бўлган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидан оқиб ўтувчи "Савай-ариқ" каналидан пичоқланган эркакнинг жасади топилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Тошкент вилоятидаги "Бўзсув" каналидан европа миллатига мансуб аёлнинг жасади топилди
Хабарда айтилишича, 2018 йил 9 март куни Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи А.Қосимов бирга яшовчи укаси — АТБ "Хамкорбанк" туман филиали ишчиси, 1990 йилда туғилган Ф.Қосимов — ўзининг "Нексия" русумли автомашинасида иш жойидан номаълум томонга кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Қидирув ишлари натижасида автомашина Қўрғонтепа тумани Янги-бўстон МФЙ ҳудудида жойлашган "Омад Зуҳро" фермер хўжалигидан оқиб ўтувчи "Савай ариқ" каналидан топилган.

Шунингдек Нафосат маҳалласида жойлашган "Охунжон ер саховати" фермер хўжалигидан оқиб ўтувчи "Савай ариқ" каналидан Ф.Қосимовнинг жасади топилган. Марҳумнинг бош ва чап биқин соҳаларида тан жароҳатлари борлиги аниқланган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни жалақудуқлик 24 яшар Ф.Султонов ва Қирғизистон фуқароси, Ўш шаҳрида яшовчи, 23 яшар А.Ибрагимовлар содир этганликлари аниқланган.

Жиноят сабаблари очиқланмаган.