"Американча орзу" фуқарога 10 минг долларга тушди

Америка Қўшма Штатларига кетиш учун бухоролик С.Эргашев ўн минг доллар пулини ўз қўллари билан фирибгарга топширган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Самарқандлик аёл Америкага юбориш баҳонасида бухоролик эркакнинг 10 минг доллар пулини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

МХХ Грин карта билан боғлиқ йирик фирибгарликни фош этди
Хабарда айтилишича фирибгарлик ҳолати ҳақида ариза Самарқанд шаҳар ИИБга 12 март куни келиб тушган.

Ҳужжатга кўра, 2016 йил июль ойида самарқандлик, 1962 йилда туғилган М.Рўзиева ўзи яшайдиган маҳалла ҳудудида Бухоро шаҳрида яшовчи, 1973 йилда туғилган С.Эргашевга АҚШга юбориш таклифини билдиради.

Аёл бу ишни Россия Федерациясида жойлашган туризм фирмаси орқали амалга оширишини айтиб, Эргашевнинг 10 минг АҚШ долларини олади.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Рўзиева қўлга олинган. Тергов давомида аёл пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлган.