Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси қирғиз тилида чоп этилди

Бишкекда Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси қирғиз тилида чоп этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил 22-декабр куни Олий Мажлисга қилган мурожаатномасининг тўлиқ матни қирғиз тилида китоб шаклида чоп этилди, деб хабар қилмоқла ТИВ матбуот хизмати. 

Қирғизистон президентининг Алоҳида топшриқлар бўйича элчиси Ирина Оролбаева айтишига қараганда Мирзиёевнинг кўпчилик таклифлари Қирғизистон учун ҳам жуда долзарб.

“Мурожаатноманинг асосий қисмларини диққат билан ўрганиб, мен Қирғизистон ва Ўзбекистонда ривожланиш учун бир йўл мавжуд деган хулосага келдим. Шавкат Мирзиёевнинг кўпчилик таклифлари Қирғизистон учун ҳам жуда долзарб. Китобни ўқиш жуда ҳам қизиқ”, — дейди Дипломатик академиянинг “Халқаро муносабатлар ва ҳуқуқ” кафедраси профессори, элчи Ирина Оролбаева.

Китоб тақдимоти 2018-йил 6-март куни Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган “Қирғизистон-Ўзбекистон ҳамкорлиги ривожланнишининг янги уфқлар” мавзусидаги илмий-амалий конференция доирасида бўлиб ўтди.

Анжуманда Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Динара Кемелова бошчилигидаги ТИВ вакиллари, Қирғизистон фавқулодда ва мухтор элчилари, ТИВ Дипломатик академияси, Стратегик тадқиқотлар миллий институти, “Манас” Қирғиз-Турк университети, Қирғизистон Миллий университети, Қирғизистон давлат университети, Қирғизистон халқаро университети раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.

Перевод на киргизский язык обращения к Парламенту Шавката Мирзиёева