Президент қарори билан мактабгача таълим вазири ўринбосари тайинланди

Мақсуджон Йўлдошев бошқа ишга ўтган Гулчеҳра Йўлдошева ўрнига ушбу лавозимга тайинланди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Мақсуджон Абдуллаевич Йўлдошев мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолади.

Мактабгача таълим вазирлигига раҳбар тайинланди

Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, у бошқа ишга ўтган Гулчеҳра Йўлдошева ўрнига ушбу лавозимга тайинланди.

Мақсуджон Йўлдошев Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган, меҳнат фаолиятини 2000 йилда бошлаган. У дастлаб методист, сўнгра "Устоз" республика жамғармасида ҳисобчи бўлиб ишлаган.

Кейинчалик у "Истеъдод" жамғармаси, Халқ таълими вазирлигининг назорат-таҳлил бошқармасида фаолият кўрсатган.

2010 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

2012-2016 йилларда Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти ректори,

2016-2017 йилларда Халқ таълими вазирлигининг таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўйича бош бошқармаси бошлиғи, 2017 йилдан Ўзбекистон президенти девонининг бош маслаҳатчиси сифатида ишлаган.