ФВВ икки кун сел келиши мумкинлигидан огоҳлантирди

ФВВ аҳолидан эҳтиёт чораларни кўришни ҳамда турли нохуш ҳолатлар вужудга келганда ФВВ тезкор рақамига мурожаат қилишни сўрамоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 11 мартдан 13 мартгача сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази хабар қилди.

"Ўзбекистон Республикасининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида 2018 йилнинг 11 март кунидан 13 март кунигача сел келиш хавфи мавжуд", — дейилади хабарда.

ФВВ аҳолидан эҳтиёт чораларни кўришни ҳамда турли нохуш ҳолатлар вужудга келганда ФВВ тезкор рақамига мурожаат қилишни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Бухоро, Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида кузатилган кучли шамол ва ёмғир оқибатида биноларнинг алоҳида қисмларини сув босганди.