ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари 9 март куни икки мамлакатни боғловчи темир йўлни ишга туширишди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизмати хабар берди.
Амузанг ва Хошади станцияларидан дастлабки поездлар ҳаракати Шавкат Мирзиёев ҳамда Имомали Раҳмон томонидан рамзий тугманинг босилиши билан йўлга қўйилди. Ушбу тарихий жараён махсус ташкил этилган телекўприк орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.
Амузанг станциясида ҳозирда нафақат темирйўлчилар, балки чегарачилар, божхоначилар учун ҳам қулайликлар яратилган. Ушбу станция Ўзбекистонни қўшни давлат билан боғловчи янги дарвоза сифатида фаолият кўрсатади ҳамда Тожикистоннинг жанубий ва шарқий ҳудудларини боғлайди.
Бу ердан Туркманистон ва Афғонистон давлатларига чиқиш имконияти янада кенгаяди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида қайта тикланган темир йўлининг очилиши Ўзбекистон президентининг ушбу мамлакатга ташрифи доирасида бўлиб ўтди.
Ҳозиргача Тожикистон ва Ўзбекистон темир йўл тизимини боғловчи йўл фақат Бекобод ва Қудуқли станциясилари бўйлаб амалга оширилаётган эди.