Гулруҳбегим Тоҳиржонова Малайзиядаги турнир ғолибаси бўлди

Ўзбекистоннинг энг кучли аёл шахматчиси сифатида Гулруҳбегим Тоҳиржонова қайд этилган. Унинг ҳисобида 2329 очко бор
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова Малайзияда ўтган First Friday Masters March 2018 турнириада бош мукофотни қўлга киритди. Бу ҳақда olamsport.com хабар бермоқда.

Айлана тизимда ўтган турнирда Малайзия, Мьянма, Филиппин, Ҳиндистон ва Вьетнам давлатларидан ҳам иштирокчилар дона суришди. Тоҳиржонова мусобақа давомида мағлубиятга учрамади.

Гулруҳбегим 9та турда 4та ғалаба ва 5та дуранг натижа қайд этиб, 6,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра мусобақа ғолибасига айланди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг энг кучли аёл шахматчиси сифатида Гулруҳбегим Тоҳиржонова қайд этилган. Унинг ҳисобида 2329 очко бор.