Жанубий Корея университети филиали 240 нафар талабани ўқишга қабул қилади

Ўтган йил декабрь ойида Тошкентда Пучон университети филиалини очиш ҳақида келишувга эришилди. Янги олийгоҳ 4 та йўналиш таълим олиб борилади, шулар ичида педагогика ҳам бор.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Шу йил сентябр ойида Пучон университети филиали янги талабаларни ўқишга қабул қилади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ўзбекистон-Корея муносабатлари: савдо, инвестициялар ва фан

Ўтган йил декабрь ойида Пучон университети филиалини очиш ҳақида келишувга эришилди. Февраль ойида бу борада баённома имзоланди.

"Март ойи бошида Тошкентга университет вакиллари ташриф буюришди. Музокаралар давомида филиалнинг дастлабки жойи аниқланиб, 2018 йил 1 сентябрдан ўқиш бошланиши белгиланди. Бу ерда 4 та йўналиш бўйича ўқиш очилади. Биринчи ўқув йилида 240 нафар талаба ўқишга қабул қилинади Талабалар 3 йиллик бакалавриат дастури бўйича таҳсил оладилар", — деб таъкидлади мактабгача таълим вазири Агрепина Шин ўзбек-корея бизнес форум чоғида.

Янги олийгоҳнинг факультетлардан бири мактабгача педагогика ва психология соҳасида кадрларни тайёрлашга ихтисослашган. Қолган факультетлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Жанубий Кореяга ишга борадиган ўзбекистонликлар учун квоталар сони кўпайтирилади

Пучон университети — Жанубий Кореядаги энг етакчи олийгоҳлардан бири ҳисобланади. Унда 26 та факультет фаолият кўрсатади. Университет гуманитар ва техник йўналишлар бўйича кўплаб ўқув дастурларни таклиф қилади. Шунингдек, унинг тузилмасига мактабгача таълим факультети ва хорижий талабалар учун корейс тили ўрганиш маркази киради.

Бугунги кунда Тошкентда Жанубий Кореянинг Инха университети мавжуд. Келажакда медицина кадрларини тайёрлаш бўйича филиал очилади. Бундай олийгоҳ сифатида Инха университетининг Медицина мактаби бўлиши мумкин.