Астраханда "Искандар" баллистик ракетаси синовдан ўтказилди

Ракета 100 кмдан ортиқ масофага учирилди. Ракета белгиланган нишонга ўта аниқлик билан бориб тушди.
Sputnik

Россия мудофаа вазирлиги Астраханда ўтказилган ўқув машғулотларда "Искандар-М" ракета мажмуаси баллистик ракетасини учириш видеосини тақдим этди.

"Искандар-М" кичик ва катта майдонлар, жумладан ракета мажмуалар, узоқ масофали артиллерия, аэродромдаги самолёт ва вертолетлар, бошқарув ва алоқа пунктларни яксон қилиш учун мўлжалланган.

Ракетанинг учиш узоқлиги — 500 километргача бўлган масофани ташкил қилади.