Путин: Украина воқеалари вақтида АҚШ Россияни сурбетларча алдаган

Россия президенти Владимир Путин жуналист Владимир Соловьевга берган интервьюсида Америка Қўшма Штатлари томонидан ишлатилган ёлғонлар ва Украинада қандай қилиб давлат тўнтариши юз бергани ҳақида сўзлади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. АҚШ Украинадаги инқилоблар олдидан АҚШ Россияни "қўпол ва сурбетларча" алдади, деб баёнот қилди Россия президенти Владимир Путин.

Украина АҚШдан ҳимоя сўради
"Америкалик ҳамкорларимиз бизга мурожаат қилиб, мен ҳозир сизларга уларнинг илтимосини сўзма-сўз келтираяпман, Янукович армияни ишга солмай туриши учун биздан ёрдам сўрашди, токи бу оппозиция майдонлар, маъмурий биноларни бўшатиб, ҳолатни нормаллаштириш борасида эришилган келишувларни бажаришга киришиши учун керак эди. Улар бу борада бор имкониятимизни ишга солишимизни илтимос қилди", — деди Путин "Жаҳондаги тартиб 2018" фильмида журналист Владимир Соловьевга берган интервьюсида.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Россия рози бўлган, бир кундан кейин эса Украинада давлат тўнтариши юз берган.

"Ҳеч бўлмаса телефон қилишмайдими, ҳеч бўлмаса нимадир қилишмайдими, бир сўз айтишса ҳам майлига эди. Ҳеч бўлмаса айтишмайдими — биласизми, ижрочи эксцесси деган тушунча бор, — биз буни хоҳламагандик, лекин воқеалар шундай (ривож топди), лекин биз ҳаммасини ўз жойига қайтариш учун бор ҳаракатимизни қиламиз. Бир сўз ҳам айтишгани йўқ, аксинча, давлат тўнтаришини амалга оширганларни тўлиқ қўллаб-қувватлаш бўлди", — деди Путин.

Путин "Россия иши" бўйича АҚШдан расмий ҳужжат талаб қилди

Россия президенти Америка бу тўнтаришни деярли ўз қўллари билан содир этганини таъкидлаб, у шунинг учун бугунги кунда ҳозирги киев ҳукуматини қўллаб-қувватлашга мажбурлигини қўшимча қилди.

Россия етакчиси бу воқеа америкалик ҳамкорлар томонидан йўл қўйилган биринчи жиддий ёлғон бўлганини айтди. "Шундай қўпол ва сурбетларча, биринчи марта. Келинг бундай қиламиз, дея ҳақиқатда ҳаммасини бошқача қилиш ҳолати, ва бу борада ҳатто нимадир деб изоҳ бермаслик, бунақаси ҳали бўлмаган", — қўшимча қилди Путин.