Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан бир гуруҳ аёллар мукофотланди

Улар "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси", "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист" унвонлари, "Фидокорона хизматлари учун", "Меҳнат шуҳрати", II даражали "Соғлом авлод учун", "Дўстлик" орденлари ва "Шуҳрат" медали билан мукофотландилар
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 март – Sputnik. Ўзбекистон президентининг фармонига мувофиқ, Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан бир гуруҳ аёллар мукофотланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон президенти аёллар тўғрисидаги Фармонга имзо чекди

"Жамиятимизда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг оилаларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, халқимизнинг кўп асрлик бой маънавий меросини асраб-авайлаш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида юртимизнинг ишлаб чиқариш тармоқлари, тадбиркорлик, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёлларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотлансин", — дейилади ҳужжатда.

Фармонга кўра улар "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси", "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист" унвонлари, "Фидокорона хизматлари учун", "Меҳнат шуҳрати", II даражали "Соғлом авлод учун", "Дўстлик" орденлари ва "Шуҳрат" медали билан мукофотландилар.