ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Сурияда ҳалокатга учраган Ан-26 самолёти бортида 33 нафар йўловчи ва олти нафар экипаж аъзолари бўлган, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча қурбонлар сони 32 нафарни ташкил этилгани айтилган эди.
Тўлдирилган ва аниқлаштирилган сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси — россиялик ҳарбий хизматчилар, уларнинг 27 нафар зобитлар, шулардан бири генерал-майор унвонига эга. Қолганлари прапорщик ва шартнома асосида хизмат қилаётганлардир, дейилади Россия Мудофаа вазирлиги ахборотида.
Россия Мудофаа вазирлиги самолётга зарба берилмаганлигини тасдиқлаб ўтган. Махсус комиссия юз берган ҳодисанинг барча бўлиши мумкин версияларини ўрганмоқда.
Авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг оилалари ва яқинларига барча керакли ёрдам кўрсатилиши қўшимча қилинган.
Айни вақтда дунё раҳбарлари ва халқаро ташкилотлар ушбу ҳодиса муносабати билан Россия етакчисига ўз ҳамдардлигини йўлламоқда.