АҚШ разведкаси: "ИД" хавфи туфайли Россиянинг Марказий Осиёда мавқеи мустаҳкамланади

Коутснинг фикрига кўра, Хитой ҳам гарчи хавфсизлик ва сиёсат соҳасида Москва билан зиддиятга бормаса-да, аммо минтақада экспансияни давом эттиради
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. АҚШ разведка хизмати Афғонистондан келадиган "Ислом давлати" террорчилик гуруҳлари хавфи туфайли Россия Марказий Осиёда ўз позицияларини мустаҳкамлашини кутмоқда. Бу ҳақда Америка разведка хизмати директори Дэниел Коутс баёнот қилган, деб хабар берди РИА Новости.

Жарихин Россия Марказий Осиёдан кутаётган уч нарсани санаб ўтди
"Россия Вашингтон билан мулоқотни қисқартириш ва иқтисодиёт ҳамда хавфсизлик соҳаларида Россиянинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш истаги билан Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларига босим ўтказади. Шу билан бирга Афғонистондаги "ИД"нинг жонланиб қолгани Москвани бу минтақада ўз позицияларини кучайтиришга мажбур қилади", — дейилади Коутснинг конгрессга йўллаган ёзма кўрсатмаларида.

"Давлат бошқарувининг ёмонлиги ва иқтисодиётнинг сустлиги, айниқса, Россия ёки бошқа давлатларга ишлашга борадиган Марказий Осиёдаги аҳолининг аксариятида радикализация хатарини оширади. Бу ҳам Марказий Осиё, ҳам Россия, ҳам Ғарб учун таҳдид ҳисобланади", — дейилади ҳужжатда.

Коутснинг фикрига кўра, Хитой ҳам, гарчи хавфсизлик ва сиёсат соҳасида Москва билан зиддиятга бормаса-да, аммо минтақада экспансияни давом эттиради.