ТОШКЕНТ, 6 мар – Sputnik. Қашқадарё вилоятида икки аёл бир ҳафталик чақалоқни сотаётган вақтларида қўлга олинишди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
22 Феврал 2018, 18:43
Хабарда айтилишича, 4 март куни Қарши тумани Дашт маҳалласида яшовчи икки аёл Нишон тумани Пахтакор МФЙда яшовчи Н.Қ.нинг дунёга келтирган ўғил бола чақалоғини Қуйи Бешкент МФЙ ҳудудида жойлашган чойхонада С.Бга 3 млн сўмга сотаётган вақтларида қўлга олинганлар.
Ўтган йил кузида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари Тошкент вилояти Қибрай туманида бола сотиш ҳолатининг олдини олишганди. Ўшанда 1990 йилда туғилган аёл уч ойлик ўғлини 500 минг сўм эвазига сотаётган вақтда ушланганди.