Ўзбекистонда "Спорт" эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади

Бу ерда спорт кийими, анжомлари ва жиҳозларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ўнлаб корхоналар жойлашган тўлақонли саноат кластери ташкил қилинади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Тошкент вилоятида "Спорт" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш ҳақидаги фармонга имзо чекди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ҳужжатга мувофиқ, бу ерда спорт кийими, анжомлари ва жиҳозларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ўнлаб корхоналар жойлашган тўлақонли саноат кластери ташкил қилинади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда спорт маҳсулотларини асосан автомобиллар учун ўриндиқлар ишлаб чиқарувчи "Уз-Тонг Хонг Ко" Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси ишлаб чиқаради. Корхонада баскетбол, футбол, волейбол, теннис тўплари тайёрланади. Бу ерда шунингдек, батутлар, теннис ва бадминтон ракеткалари, сопрт кедалари ишлаб чиқарилади.

Бозорнинг асосий қисмини эса ҳар доим ҳам тегишли талабга хавоб бермайдиган Хитойнинг арзон маҳсулотлари эгаллаган. Шу боис янги зонанинг асосий вазифаси ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдириш ва импортни сиқиб чиқариш бўлади.