Ўзбекистонда доллар курси яна пасайди

Ўтган ҳафтада доллар ўзбек сўмига нисбатан 11,09 сўмга тушиб, 8171,64 сўмни ташкил қилганди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik.Марказий банк 6 мартдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўзбекистонда доллар курси пасайди

Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан 8,18 сўмга тушди ва 8 163,46 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 1,90 сўмга пасайиб, 10 059,02 сўмга етган.

Россия рубли эса 2,32 сўмга арзонлашди ва 143,57 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.