Қирғизистон чегарасида қўшимча паспорт текшириш пунктлари очилади

Ўзбекистон билан чегарадаги "Достук-авто" назорат-ўтказиш пункти қўшимча жиҳозлангандан сўнг фуқароларнинг ўтиш тезлиги 3 бараварга кўпайиши режалаштирилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон билан чегарадаги "Достук-авто" назорат-ўтказиш пунктидаги навбатларни бартараф этиш мақсадида қўшимча паспорт текшириш пунктлари очилади, деб хабар қилди РИА Новости республика давлат чегара хизмати вакилига таянган ҳолда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Ички ишлар вазирликлари ўзаро ҳамкорликни бошлади

"Республика президенти Сооранбай Жээнбековнинг топшириғига асосан "Достук-авто" назорат-ўтказиш пункти орқали фуқаролар ўтишини тезлаштириш учун зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Пунктда 4 та чегара назорат кабиналари ўрнатилди. Шунингдек, қўшимча контейнер қурилмоқда, унда яна 16 та паспорт текшириш кабиналари бўлади", — деб маълум қилди суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, қўшимча жиҳозлаш натижасида назоратдан ўтиш пункти орқали фуқароларнинг ўтиши 3 баравар кўпайиши режалаштирилмоқда. Пунктда 30 та паспорт текширув кабиналари ишлайди. Бундан ташқари, "Достук-авто" назорат-ўтказиш пунктининг шахсий таркибини кўпайтириш борасида тегишли қарор қабул қилинди.

Шу билан бирга, Қирғизистон чегара хизмати бошқа давлат тузилмалари билан биргаликда назорат-ўтказиш пункти олдидаги ҳудуд тартибга келтирилмоқда.

"Дўстлик" назорат-ўтиш пунктидаги тирбандликларга барҳам берилади

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафталарда "Достук" (Ўзбекистонда "Дўстлик") назорат-ўтказиш пунктида икки томондан катта навбатлар ҳосил бўлганди.

Ўтган йилда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида алоқалар сезиларли фаоллашди. 2017 йилда икки давлат президентлари давлат ташриф амалга оширилганди. Уларда икки давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича қатор келишувларга эришилганди. Қирғизистон давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда икки давлат чегарасидаги назоратдан ўтиш пункти орқали бир суткада оддий ўтишда 7 минг бўлган қувватда 12 мингача фуқаролар ўтмоқда.