Москвада тожиклар ва чеченлар ўртасида отишма юз берди: жароҳатланганлар бор

Гувоҳларнинг айтишларича, ўнлаб ўқ овозлари янграган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Москвада Тожикистон ва Чеченистон фуқаролари ўртасида отишма юз берди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон.

Маълум қилинишича, ҳодиса Котельники метро станцияси ёнида содир бўлган.

Гувоҳларнинг айтишларича, ўнлаб ўқ овозлари янграган.

Дастлабки маълумотларга кўра, олти киши жароҳатланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳодиса юзасидан текширув олиб боришмоқда.