Юнон-рум кураши бўйича мусобақанинг финал босқичида 63 кг вазнгача ўзбекистонлик Элмурод Тасмуродовнинг рақиби қирғизистонлик Урмат Аматов бўлди.
Элмурод Тасмуродов бирорта зарбани ўтказмади, у 8-0 ҳисобда ғалаба қозонди.
2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтказилган Олимпия мусобақаларида Элмурод Тасмурадов бронза медалини қўлга киритганди. Ҳозирги биринчи ўринда — Қирғизистон, иккинчи — Қозоғистон, учинчи — Ўзбекистон курашчилари.
Энг яхши ўнталикка Япония, Эрон, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Тожикистон спортчилари кирди. Бугун кураш бўйича аёллар ўртасида мусобақа бўлиб ўтади.