ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Бош прокуратура Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.Мирзаев ва унинг оила аъзолари ушланганлигини рад этди.
"Интернет тармоғида Ўзбекистон собиқ бош прокурори Р.Қодировга нисбатан Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.Мирзаев ва унинг оила аъзолари ушланганлиги тўғрисида хабар тарқатилган. Бош прокуратура ушбу маълумот ҳақиқатга мувофиқ эмаслигини маълум қилади.", — дейилган Бош прокуратура хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура томонидан қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ўтказилаётган жиноят иши доирасида Р.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 221-моддаси тартибида ушланганлиги ҳақида хабар берилган эди.