Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консулхонаси иш бошлади

Унинг консуллик округига Россия Федерациясининг Шимолий-ғарбий федерал округи киради
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 март – Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда билдирилишича, унинг консуллик округига Россия Федерациясининг Шимолий-ғарбий федерал округи киради.

Бош консулхона Санкт-Петербург шаҳри, 4-Красноармейск кўчаси, 4А уйда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, 22-23 феврал кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россияга ташрифи чоғида мамлакатнинг бир нечта федерал округида Ўзбекистоннинг бош консулликлари таъсис этилганлигини маълум қилганди.