"Ўзбекистон ҳаво йўллари" йўловчиларга янги дизайндаги йўл тўпламларини таклиф этади

МДҲ мамлакатларига Boeing 767 вa Boeing 787Dreamliner ҳаво кемаларида бажариладиган қатновларда парвоз қулай ўтишига имкон берадиган эргономик ёстиқлар таклиф этилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 март – Sputnik. Шу йил 1 мартдан бошлаб "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг 5 соатдан ортиқ давом этадиган парвозларида бизнес-класс йўловчилари учун янги дизайндаги ва таркибдаги йўл тўпламлари таклиф этилади.

Парвоз пайтида зарур бўладиган сервис ашёларидан ташқари унга косметик воситалар – Франциянинг парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган таниқли компаниясининг қўл учун намлантирувчи креми, лаб учун балзам ҳам киритилган. Бу ҳақда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дорожный набор нового дизайна и содержания в самолетах компании "Узбекистон хаво йуллари"

"МАКнинг ўрта масофадаги қатновларининг бизнес класс йўловчилари учун ҳам йўл тўпламлари янгиланди ва тўлдирилди. Йўл қалин жўн рўмоллари ва ёстиқларнинг дизайни ва сифати ҳам ўзгарди. МДҲ мамлакатларига Boeing 767 вa Boeing 787Dreamliner ҳаво кемаларида бажариладиган қатновларда парвоз қулай ўтишига имкон берадиган эргономик ёстиқлар таклиф этилади", дейилади хабарда.

Бундан ташқари, йўловчиларнинг истакларини ҳисобга олган ҳолда МАК халқаро қатновларида саҳн овқатлари турлари янгиланди. Бизнес-класс йўловчилари менюсига янги турдаги яхна овқатлар, десертлар ва иссиқ овқатлар киритилди.

Дорожный набор нового дизайна и содержания в самолетах компании "Узбекистон хаво йуллари"

Хабарда қайд этилишича, авиакомпания мутахассислари сервисни янада яхшилаш бўйича ишларни давом эттирадилар ва йўловчилар бу янгиликларни муносиб баҳолайдилар деб умид қиладилар.

"Ўзбекистон Ҳаво йўллари" МАК – бугун Ўзбекистонда ягона авиакомпания бўлиб, у республикадаги барча ҳаво транспорти инфрақурилма объектлари ва фуқаро авиацияси самолётларни бошқаради. Бугунги кунда компания паркида 30дан ортиқ хорижда ишлаб чиқарилган самолётлар бор. МДҲ ва хорижий давлатларнинг 40дан ортиқ шаҳарларига доимий парвозлар йўлга қўйилган.