ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Тошкентда “Тандир” кафесининг томи қулаб тушди, деб хабар берди uznews.uz Юнусобод тумани ИИБдаги манбаси хабарига асосланиб.
Ҳодиса оқибатида икки нафар мижоз турли даражада тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Воқеа сабаблари аниқланмоқда.
Аввалроқ Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Қўчқор-Ота шаҳридаги кафеда табиий газ портлаши оқибатида уч нафар ўзбекистонлик жароҳат олганди.