Ўзбекистон танкчилари Россияда энг замонавий жанг юритиш услубларини ўрганишмоқда

Меҳмонларга танк экипажи кучи билан техник хизмат кўрсатиш, қўшимча ёнилғи қуйиш ва таъмирлаш ишлари ҳам намойиш қилинди.
Sputnik

Тошкент ҳарбий округи қўмондони генерал-майор Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги Ўзбекистон Қуролли кучлари делегацияси Челябинск яқинидаги танк полигонида танклар ёрдамида жанг олиб боришнинг энг замонавий услубларини ўрганиб чиқишди. Ўзбекистонлик зобитлар жанг майдонида қўмондонлик пунктлари фаолияти, танкчи гуруҳларнинг тактик жанг услублари ҳамда жанг майдонини учувчисиз аппаратлар ёрдамида кузатиб бориш услублари билан танишиб чиқишди.

Шунингдек Ўзбекистонлик меҳмонларга танка экипажи кучи билан техник хизмат кўрсатиш, қўшимча ёнилғи қуйиш ва таъмирлаш ишлари намойиш қилинди.

Ушбу амалиётларни видеолавҳамида томоша қилинг.

Ушбу машғулотлардан сўнг Ўзбекистон делегацияси Самара гарнизонига жўнаб кетишди.