ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Сиёсий фанлар доктори Андрей Манойло Sputnik радиоси эфирида АҚШ қандай қилиб Россиянинг ички ишларига аралашишга интилишлари ҳақида гапирди.
"Америкаликлар Россия ишларига аралашиб келган ва бундан кейин ҳам аралашишда давом этади. Бунинг учун улар президент сайловлари ва парламент сайловларидан фойдаланишади. Россия Федерациясидаги сайловлардан кўпдан-кўп ҳолларда ўзаро рақобатчи бўлган республикачилар ва демократлар партиялари ўртасида худдики пинг-понг шариги сифатида фойдаланилади", — деб таъкидлайди эксперт.
Манойло АҚШнинг Россиядаги сайловлар жараёнига аралашиш бўйича 2018 йилдаги кампанияси бунга қадар бўлган кампаниялардан кескин фарқ қилишига шубҳа қилмаяпти.
"Бу докладдан ҳам кўриниб турибди. Улар Россиядаги эркин демократик сайловлар институтини ноқонуний деб кўрсатишга, яъни унга бўлган ишонч йўқолганини кўрсатишга ҳаракат қилишади", — деди эксперт.
Манойло бу нима учун қилинаётганига аниқлик киритди.
"Агар Россиядаги сайловлар институти фаолиятини ноқонуний деб тан олиш мумкин экан, демак, сайловлар натижалари ҳам ноқонуний деб тан олинади ва, табиийки, Ғарб баҳс-мунозаралар орқали ушбу сайлов жараёнида ғолиб чиққан номзодни тан олдирмасликка ҳаракат қилади. Мана шундан сўнг, америкалик сиёсатчиларга кўра Россия Федерациясининг ҳар қандай қарорини у хоҳ БМТ Хавфсизлик кенгашида бўладими, умуман исталган жойда, ҳар қандай майдонда очиқдан очиқ эътибордан четда қолдириш мумкин бўлади, чунки бу қарорлар ҳукумат тепасига ноқонуний йўл билан келган раҳбар томонидан қабул қилинган бўлади", — деди сиёсатшунос.