"Ўзбекистон темир йўллари" Наврўз байрами муносабати билан чегирмалар жорий қилди

Жорий йил 18 мартдан 22 мартгача маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 50 фоизгача чегирма жорий қилинди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 мар- Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан Наврўз байрамини нишонлаш кунларида йўловчилар учун чегирмалар жорий этилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда билдирилишича, жорий йил 18 мартдан 22 мартгача маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда (шу жумладан, юқори ҳаракатланаётган “Афросиёб” поездларида) оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 50 фоизгача чегирма жорий қилинди.

Бу фуқароларнинг давлат расмий саналарини нишонлаш даврида тўлақонли дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиши шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Наврўз байрами муносабати билан ички йўналишларга 30%дан 50%гача чегирма эълон қилганди.