Ўзбекистон ҳаво йўллари ички йўналишларга чегирма эълон қилди

Наврўз байрами муносабати билан Миллий авиакомпания ички йўналишларга 30%дан 50%гача чегирма эълон қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Ўзбекистон ҳаво йўллари Наврўз байрами муносабати билан барча ички йўналишларга чегирма эълон қилди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Ички йўналишларда эълон қилинган чегирмалар:  

  • 30% — индивидуал йўловчилар учун;
  • 40% — 5 кишидан ортиқ туристик гуруҳлар учун  
  • 40% — 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар, мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари ва университет талабалари учун;
  • 50% — икки ёки ундан кўп кишидан иборат оила аъзолари учун. Шунингдек 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларни кузатиб бораётган ота-оналар учун.

 

Ушбу чегирмалар 2018 йилнинг 18, 19, 20, 21 ва 22 март кунлари амалга ошириладиган барча ички қатновларда амал қилади.