Козим Қаюмов "Ты супер" танловининг ўзбекистонлик қатнашчиларига омад тилади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Козим Қаюмов Бобур Мажидов ва Севинч Ходиевага омад тилади ҳамда уларни санъаткорлар "армияси" қўллаб-қувватлашини билдирди
Sputnik

"Ты супер" вокал танловининг иккинчи мавсумида Ўзбекистондан 15 ёшли Бобур Мажидов ва 11 ёшли Севинч Ходиева иштирок этмоқда.

Танловнинг иккинчи мавсумида Россия, Беларус, Молдова, Эстония, Латвия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбайжон, Жанубий Осетия ва Германиядан 82 нафар бола қатнашмоқда.