ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Эртага 1 март куни ўзбекистонлик боксчилар Колумбиянинг "Colombia Heroicos" жамоаси аъзоларига қарши рингга чиқади.
Жанглар "Универсал" спорт мажмуасида соат 19:00да бошланади.
Рингда қуйидаги жуфтликлар кураш олиб боришади:
Худойназар Файзов — Кейбер Авила (52 кг), Шунқор Абдурасулов — Дуван Зулета (60 кг), Маҳмуд Ғоипов — Александер Рангел (69 кг), Бектемир Мелиқўзиев — Диего Мотоа (81 кг), Баҳодир Жалолов — Кристиан Салседо (91 кг).
Кеча Кубанинг "Cuba Domadores" жамоасига қарши ўтказилган жангларда ўзбекистонлик боксчилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозондилар.
Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Исроил Мадримов, Санжар Турсуновлар рақиблари устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва фақатгина Иқболжон Холдоров рақибига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.