Афғонистон президенти: "Толибон"ни сиёсий гуруҳ деб тан оламиз, уларга паспорт берилади

"Биз шунингдек, қамоққа олинган толибларнинг озодликка чиқарилиши устида ишлаймиз", - деб қўшимча қилган Афғонистон президенти
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Афғонистон президенти Ашраф Ғани "Толибон" радикал ҳаракатини сиёсий гуруҳ деб тан олинишини ёқлаб чиқиш қилди, деб хабар берди Tolo News телеканали.

Россия "Толибон"га қурол етказиб бергани ҳақидаги хабарларни инкор қилди
Телеканал хабарига кўра, Ашраф Ғани Афғонистон ҳукумати толиблар ва уларнинг оила аъзоларига паспортлар бериб, ҳаракат етакчиларидан санкцияларни олиб ташлаш бўйича иш бошлашини маълум қилган.

"Биз шунингдек, қамоққа олинган толибларнинг озодликка чиқарилиши устида ишлаймиз", — деб қўшимча қилган Афғонистон президенти.

Ашраф Ғани шунингдек, ҳукумат тинчлик жараёнига қўшилган "Толибон" аъзолари хавфсизлигини таъминлашини алоҳида таъкидлаган. "Тинчлик музокараларида "Толибон" фикрини инобатга оламиз", — дея изоҳ берган у.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ойларда Афғонистондаги вазият кескин ёмонлашган. Мамлакатнинг қишлоқ туманларидаги каттагина ҳудудларни эгаллаб олган "Толибон" радикал ҳаракати йирик шаҳарларга ҳужумга ўтган эди. Мамлакат ҳудудида "Ислом давлати" таъсири ҳам кучайган.