ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. АҚШ Молия вазири Стивен Мнучин Россияга қарши янги чеклов чоралари 30 кун давомида киритилишини маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.
"Биз барча мавжуд санкцияларни бажарамиз ва янгиларини киритмоқдамиз", — деган вазир. Унинг сўзларини Twitter ижтимоий тармоғида Блумберг агентлиги мухбири Салеха Мохсин иқтибос келтирган.
"Мен сизларга бу шу ой ичида содир бўлади, дея ваъда беролмайман, лекин ишонтириб айтаманки, биз буни имконимиз борича тез вақтда, бир неча ой ичида — балки бир ой ичида амалга оширамиз", — деган вазир.
Россияга қарши янада қатъий чоралар ҳақидаги талабга жавобан Мнучин: "Сир эмаски, биз ҳал қилишимиз лозим бўлган масалалар мавжуд, ва биз уларни санкциялар ёрдамида ҳал қилмоқдамиз" деган.
Ҳозирда Қўшма Штатлар Қримдаги вазият, Донбассдаги аҳвол ва сайловларга "аралашганлик" туфайли Россияга нисбатан қатор санкцияларни қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда ёхуд улар қабул қилиниб бўлинган, деб ёзган РИА Новости.