Севинч Ходиевага Sputnik Ўзбекистон таҳририяти номидан торт тақдим этилиб, танлов қатнашчилари Ирина Аллегрованинг "Туғилган кун билан" қўшиғини куйлаб беришди. Беларусиялик Снежана Гордиенко шеър айтиб берди.
Эслатиб ўтамиз, "Ты супер" танловнинг асосий мақсади ота-она қаровисиз қолган болалар ўз қобилиятларини намоён қилишдир. Лойиҳада Россия ва собиқ СССР республикаларида яшовчи ота-она қарамоғисиз қолган болалар иштирок этадилар.
Танловнинг иккинчи мавсумида Россия, Беларусь, Молдова, Эстония, Латвия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Армения, Озарбайжон, Жанубий Осетия, Германиядан жами 82 бола иштирок этмоқда.