Мирзиёев ташрифига тайёргарликни шахсан Раҳмоннинг ўзи назорат қилмоқда

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очади, деди Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомий
Sputnik

ТОШ, 27 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифига оид ташкилий масалалар шахсан президенти Имомали Раҳмон назоратига олинган, деди Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомий ЎзАга берган интервьюсида. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон ёзмоқда.

Икрамов Ўзбекистон ва Тожикистон тахминан неча миллион долларлик шартнома имзолашини айтди

Имомий Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очишини таъкидлади.

Элчи икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси сўнгги бир йилда 80 фоиз ошганини ва яқин икки йил ичида бу кўрсаткични йилига 500 миллион долларга етказиш кўзда тутилаётганини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон президенти матбуот хизмати Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев март ойининг биринчи ўн кунлигида Душанбега давлат ташрифи билан келишини маълум қилганди.

Давлат ташрифи давомида ўнлаб муҳим ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.